Бугун тонгда "Аэрофлот"нинг Москва – Урганч йўналиши билан учган йўловчи самолёти қуюқ туман туфайли белгиланган манзилда қўна олмай Нукус аэропортига қўнишга мажбур бўлган эди. Ҳозир маълум қилинишича, самолёт Москвага қайтиб кетган, йўловчилар Нукусдан Урганчгача автобусларда етказилган, деб хабар бермоқда РИА Новости Нукус аэропорти ходимининг маълумотига таяниб.

"Аэрофлот"нинг  SU1976 Москва – Урганч рейси 7 декабрь куни тонгда қуюқ туман туфайли Урганч аэропортига қўна олмади ва захира аэропорт сифатида Нукусга йўналтирилди. Даставвал самолётни туман тарқагандан кейин Урганчга жўнатиш режалаштирилган эди. Сўнгра 131 нафар йўловчини Нукусдан Урганчга автобусларда етказишга қарор қилинди", — деди аэропорт вакили агентликка. Унинг таъкидлашича, Урганчдан Москвага учишни кутиб турган йўловчилар ҳам Нукус аэропортига автобусларда келтирилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусга мажбуран қўнган "Аэрофлот" самолёти Москвага учиб кетди