Фоторепортаж
Нукус шаҳрида Сулаймон Боқирғоний (Ҳаким ота) таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Австралия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимиздаги илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари тарихчи, археолог ва адабиётчи олимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Конференциянинг дастлабки кунида меҳмонлар Мўйноқ туманидаги Сулаймон Боқирғоний зиёрат мажмуасида бўлиб, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ҳамда археологик қазиш ишлари билан танишди.
[gallery-9011]
Таъкидлаш ўринлики, Сулаймон Боқирғоний (Ҳаким ота) туркий халқлар томонидан Хожа Аҳмад Яссавийдан кейинги авлиё сифатида тан олинган. Мўйноқ туманида жойлашган Ҳаким ота мақбараси бугунги кунда муаззам зиёратгоҳга айлантирилган.
Конференциянинг иккинчи кунида ўлкамиз тарихи ва унинг бой меросини ўрганишга қизиққан чет эллик олимлар билан бир қаторда маҳаллий тадқиқотчилар ва иқтидорли талаба-ёшлар улуғ аллома ҳаёти, ижоди тўғрисидаги илмий изланишларини, тўплаган қимматли маълумотларни маърузалари орқали тақдим этди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА