Нукус шаҳри Татибаев кўчаси бўйида қурилаётган кўп қаватли турор жой биносида камчиликлар аниқланиб, бинонинг деворлари қайта тиклаш учун бузиб ташланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур объектнинг лойиҳа ҳужжатлари “Арх энерго проект” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган, қурувчи эса «Нукус Шахзода Афруз» МЧЖ. Қурилаётган 5 қаватли кўп зонали турор жой биносининг қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси аниқлаган.

“Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида бинода олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилиб, турор жой биносининг деворлари қайта тиклаш учун бузилмоқда”, дейилади вазирлик матбуоти хабарида

Аввалроқ, маҳаллий интернет нашрларда ва ижтимоий тармоқларда “шаҳарда янгидан қурилаётган кўп қаватли турор жой биносининг 3-4 қаватлари қулаб тушганга ўхшайди. Бинонинг қула тушган қисмини мато билан ёпиб қўйибди. Қулаб тушган темир бетон плиталари юк машинасида ташиб кетилмоқда” деган хабар тарқаганди.

Е.Қаноатов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда қурилаётган кўп қаватли турар жой биносида камчилик аниқланди, уйнинг девори бузиб ташланди