Нукусда куз манзаралари
Куз фаслида Нукус шаҳри ўзгача қиёфа касб этади. Сарғиш ва зарҳал тусга кирган дарахтлар, хазонлар билан қопланган хиёбонлар шаҳар манзарасига алоҳида файз бағишлайди.
Кузнинг майин шабадаси, дарахтлар орасидан таралаётган қуёш нурлари ва сокин кўчалар бу фаслнинг ўзига хос тароватини намоён этади. Шаҳарнинг кундалик ҳаёти ҳам куз манзаралари билан уйғунлашиб, ўзига хос кўриниш касб этади.
Айниқса, боғ ва хиёбонлардаги ранг-баранг дарахтлар, йўлакларга тўкилган хазонлар кишига кузнинг файзли дамларини ҳис эттиради.
[gallery-32316]
Фотосуратларда Нукуснинг кузги қиёфаси, шаҳар ҳаётининг оддий ва самимий лаҳзалари акс этган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА