Бу шахсга нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатлар Нукус шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин қоидалари бузишга йўл қуйган 11 нафар фуқарога маъмурий жазо тайинланди.

– Мамлакатимиз миқёсида деярли ҳар куни олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ишларига қарамасдан ҳуқуқбузарлик содир этаётган фуқаролар учрамоқда, –дейди Нукус шаҳар маъмурий суди раиси Амангелди Салиев. –Шундан жамоат жойларида маст ҳолда аҳоли осойишталигини бузган 5 нафар фуқарога нисбатан қамоқ жазоси, бошқа хуқуқбузарлик содир этган 6 нафар шахсга жами 14 миллион 718 минг сўм жарима жазоси қўлланилди.

Жумладан, фуқаро И.Ж. жорий йилнинг 22 апрель куни карантин қоидаларига амал қилмасдан, жамоат жойида маст ҳолатда тиббий ниқобсиз юрган. Уни тартибга чақиришга келган ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабини бажармаган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси 1-қисми, 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида белгиланган ҳуқуқбузарликларни содир этган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда карантин қоидасини бузган 11 нафар фуқарога маъмурий жазо тайинланди