Самарқанд вилоятидаги ихтисослашган тиббиёт марказлари, нуфузли клиникаларнинг ўндан ортиқ тор соҳа мутахассислари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Икки кун давомида самарқандлик юқори малакали шифокорлар аҳолини кўрикдан ўтказиб, саксондан ортиқ беморларга, жумладан, юрагида нуқсони бўлган ўттиз нафар болаларга зарур даво муолажалари кўрсатилди.

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилда Қорақалпоғистон тиббиёт институти базасида энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар билан жиҳозланган клиника ташкил этилган экан, – дейди Самарқанд вилоятидан борган шифокорлар гуруҳи раҳбари А.Бобожонов. 

– Ушбу клиникада Республика ихтисослашган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали бош шифокори М.Саидов раҳбарлигида илк бор бемор болада очиқ юрак жарроҳлик амалиёти бажарилди. Умуман, кардиожарроҳ ва кардиореаниматологларимиз тўртта ноёб операцияни муваффақиятли ўтказди. Ҳозирда беморларнинг ҳолати жуда яхши.
Бундан ташқари,  самарқандлик нейрожарроҳлар бемор бола миясидаги 4,5 сантиметрлик ўсимтани олиб ташлади.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда биринчи очиқ юрак жарроҳлик амалиёти ўтказилди