Қонун доирасидан четга чиққани учун жавобгарлик ёки қонунни бузгани учун жазолаш ҳолатлари айнан қонунни қўллайдиган тузилмалар ходимлари ичида кўпроқ эди.

Жамиятда очиқлик, шаффофлик тизими доираси кенгайиб борар экан, қонундан четга чиқиш эшиклари бирин-кетин ёпилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Масалан, бундан бир-икки йил олдин одамлар нотариуслар ҳузурига боришга безиб қолган эди. Узундан-узоқ навбатлардан кейин бир амаллаб нотариус ҳузурига кирсангиз, сизни балки ўзига бино қўйган, ортиқча ҳужжат сўрагани етмагандай, бемалол ортиқча пул ундирадиган ходимлар қарши оларди.

Нотариат соҳасидаги бундай қинғирликларга қарши узлуксиз кураш олиб борилди. Адлия вазирлиги томонидан “Нотариус” электрон тизими амалиётга жорий этилганидан кейин соҳада қонун доирасидан четга чиқиш эшиклари деярли ёпилди.  

“Нотариус” ахборот тизимида нотариуснинг барча ҳаракатлари яққол акс этади. Қайси нотариал ҳаракат учун қанча пул тўлаш аниқ ва бу ҳам назорат қилиб борилади.  

Ўзбекистон Республикаси Нотариуслар палатаси ташкил этилганининг бир йиллиги муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманида шулар ҳақида фикр юритилди.  

Палата раиси Дилшод Ашуров журналист ва блогерларга соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.  

Ўзбекистонда айни пайтда мингга яқин нотариус фаолият юритаётган бўлса, бугунги кунда уларнинг асосий қисмини хусусий нотариуслар ташкил этади.  

Ҳозирги кунда нотариал ҳаракатлар учун тўловларни автоматик тарзда ҳисоблаш ва электрон тўловларни ўтказиш, уларни тасдиқловчи хабарлар юбориш ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашиш йўлга қўйилгани тизимда ҳаққоний фаолиятга йўл очди. Нотариал ҳаракатларнинг ахборот тизимида мажбурий қайд этилиши ва ҳужжатга такрорланмайдиган махсус рақам берилиши суиистеъмолчиликларнинг олдини олмоқда.  

2020 йилда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан 3 миллион 325 минг 781 та нотариал ҳаракат амалга оширилган.  

Пандемия шароитида нотариуслар фуқаролар билан кўпроқ онлайн мулоқотни йўлга қўйди. Одамларни қизиқтираётган, қийнаётган саволларга ижтимоий тармоқлар орқали жавоб бериш амалиёти ташкил этилди.  

Бир сўз билан айтганда, давлат номидан иш олиб борувчи ушбу тузилма том маънода халқчиллаштирилди.  

Бироқ одамларда тизимдаги янгиликлар, айрим нотариал ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида ҳали етарлича тушунча йўқ. Масалан, ишончнома асосида мулкни тасарруф этиш юртдошларимиз орасида жуда кенг тарқалган. Автотранспорт воситасини “мутлоқ ишончнома”га кўра сотиб олиш ҳолатлари кундан-кунга кўпаймоқда. Ваҳоланки, ҳар қандай ишончнома мулк ҳуқуқини бера олмайди.  

Тадбирда айнан шу каби жиҳатларни аҳолига тушунтириш, нотариуслар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенгроқ ёритиш зарурати хусусида фикр-мулоҳаза, таклифлар билдирилди.  

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нотариуслар қонун доирасидан ташқарига чиқа олмайди