Тошкeнтда Озиқланиш бўйича Ўзбекистонда ўтказилган Миллий тадқиқот натижалари ҳамда БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИCEФнинг "Жаҳон болаларининг аҳволи – 2019: болалар, озуқа ва озиқлантириш" номли ҳисоботлари тақдимотлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИCEФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Сенати, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган қатор халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.

Бугунги кунда ЮНИCEФ дунё миқёсида кўп сонли болалар ёмон озиқланаётгани, талабга жавоб бермайдиган озиқ-овқат тизими оқибатларидан азият чекаётгани тўғрисида огоҳлантирмоқда. "Жаҳон болаларининг аҳволи – 2019: болалар, озуқа ва озиқлантириш" глобал ҳисоботи хулосаларига кўра, бугунги кунда ер юзида 5 ёшгача бўлган ҳар учинчи бола етарли озиқланмайди ёки ортиқча вазнга эга. 6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларнинг қарийб учдан икки қисми тез ўсаётган тана ва мия фаолиятини таъминлайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмайди. Шу сабабли миянинг етарли ривожланмаслиги, ўқиш қобилияти сустлиги, иммунитет пастлиги ва инфекциялар кўпайиши ўлим ҳолатларининг ортишига олиб келмоқда. Мутахассисларнинг қайд этишича, қашшоқлик, урбанизация, иқлим ўзгариши ва озиқ-овқат маҳсулотларини нотўғри танлаш носоғлом озиқланишга олиб келувчи асосий омиллардир.

Ҳисоботда айтилишича, белгиланган стандартларга мос келмайдиган озиқлантириш бола ҳаётининг дастлабки кунларидан бошланади. Кўкрак сути билан эмизиш гўдакнинг соғлом ўсишини таъминлашда жуда муҳим. Шунга қарамасдан айни пайт дунёда олти ойгача бўлган болаларнинг атиги 42 фоизи фақат кўкрак сути билан озиқлантирилмоқда, сут аралашмалари билан боқилаётган гўдаклар сони эса тобора ортмоқда.

Болалар олти ойлигидан бошлаб юмшоқ ёки қаттиқ овқатларга ўта бошлайди ва бунда кўпинча уларнинг рациони талабга жавоб бермайди. Дунё бўйича олти ойликдан икки ёшгача бўлган болаларнинг 45 фоизга яқини мева-сабзавотлар, деярли 60 фоизи тухум, сут, балиқ ва гўшт маҳсулотларини умуман истеъмол қилмайди.

Нотўғри озиқланиш билан боғлиқ инқирознинг олдини олиш мақсадида ЮНИСEФ болаларнинг соғлом ўсишига ёрдам бериш учун зарур чоралар кўришни сўраб ҳукуматлар, хусусий сектор вакиллари, донорлар, ота-оналар, тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилмоқда. Ушбу мурожаатда зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси устидан кучайтирилган назорат ўрнатиш, болалар ва ўсмирлар учун соғлом озиқ-овқат муҳити яратиш, бу борада айни мақсадларни қўллаб-қувватловчи тизимлар – соғлиқни сақлаш, сув ва санитария, таълим ва ижтимоий ҳимоя тизимларининг ҳамкорликда фаолият олиб боришини таъминлаш, ҳаракатларни бошқариш ва тараққиётни қайд қилиш учун сифатли маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш каби кўрсатмалар акс этган.

ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида тақдим этилган Озиқлантириш бўйича Ўзбекистон миллий тадқиқоти доирасида аёллар ва беш ёшгача бўлган болаларнинг озиқланиши бўйича ўтказилган сўровда мамлакатимизнинг барча минтақаларидаги 3874 хонадон иштирок этди. Ҳисоботда сўнгги йилларда эришилган натижалар, шунингдек, эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар бўйича батафсил маълумотлар келтирилди.

Ўзбекистонда болаларнинг нормал ўсишдан орқада қолиш даражаси ижобий томонга ўзгармоқда. Ҳозирги вақтда бу кўрсаткич 8,7 фоизга тенг ва жамият учун катта хавф туғдирмайди. Болаларнинг вазн йўқотиш даражаси 1,9 фоизни, кам вазнли болалар эса 2,6 фоизни ташкил этади.

Гўдакларни кўкрак сути билан озиқлантиришни эрта бошлаш 91 фоизга кўтарилган. Олти ойликкача бўлган болаларни фақат кўкрак сути билан озиқлантириш даражаси эса 50 фоизни ташкил этади. Ўн боладан тўққиз нафари бир ёшгача, 40 фоизга яқини икки ёшга тўлгунча кўкрак сути билан озиқлантирилган.

Тадқиқотдан ёш болаларнинг хилма-хил озуқа олишлари, 6-23 ойлик болаларнинг ривожланишини таъминлаш, ортиқча вазн муаммоси, озуқа микроэлементлари танқислиги, камқонлик, организмда темир моддаси етишмовчилиги билан боғлиқ маълумотлар ҳам ўрин олган.

Сўровда қатнашганларнинг 90 фоиздан кўпи йодланган туз истеъмол қилишини билдирган. Бироқ туз намуналарининг таҳлили уларнинг атиги 40 фоизида етарли даражада йод мавжуд эканини кўрсатди.

Тақдимот якунида кейинги бир неча йил ичида Ўзбекистон болаларнинг тўғри озиқланиши кўрсаткичлари бўйича ижобий натижаларга эришгани қайд этилди. Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нотўғри овқатланиш болалар саломатлигига жиддий зарар етказмоқда