ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин тумани “Оқолтин” ММТП ҳудудидаги “Марғизорлик Мадаминжон сахий” фермер хўжалигида келаси йил ҳосили учун тўқсонбости усулида сабзавот экилишини таъминлаш, дала четларига кўчат экиш, ички ариқларни тозалаб чопиш ва бетонлаштириш бўйича вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
Семинар давомида шудгорлаш, тўқсонбости усулида экинлар экиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва унинг истиқболлари хусусида сўз юритилди. Бу борада масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Таъкидлаш керак, туман бўйича барча тоифа хўжаликларида 2025 йил ҳосили учун жами 4234 гектар, шундан 2672 гектар ерга август ва сентябрь ойида 1562 гектарига ноябрь ва декабрь ойларида тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилиши режалаштирилган.
[gallery-20504]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА