Индонезиянинг Шарқий Ява музофотидаги Ал-Ҳозиний исломий интернат мактаби биноси қулади. Ҳодиса бир кишининг ўлими, 99 нафар одам жароҳатланишига сабаб бўлди.
Вайрона остида ҳамон ўқувчилар борлиги тахмин қилиняпти. Демак, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Воқеа кеча тушдан кейин, талабалар ибодат қилаётган пайт юз берган. Полиция маълумотида икки қаватли эски иншоот ноқонуний равишда тўрт қаватга кўтарилгани, янги бетон қуйиш жараёнида пойдевор чидамай, қулаб тушгани таъкидланган.

Қутқарувчилар тун бўйи ишлаб, уюм остида қолганларга кислород ва сув етказиб беришди. “Одамлар тирик қолиши учун қўлимиздан келганини қиляпмиз,” дейди гуруҳ раҳбари Нананг Сигит. Маҳаллий ҳокимият ноқонуний реконструкция бўйича тергов бошланганини тасдиқлади.
Мусулмон Зиё, ЎзА