Сирдарё вилояти қурилиш соҳасида ҳуқуқий назорат инспекцияси Р.Шаматов (исм-шарифлар ўзгартирилган)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Гулистон шаҳри Хондамир кўчасида қурилган бинони унинг ҳисобидан буздиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2021 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган.

Қарорда уч қаватли ноқонуний қурилма Р.Шаматов ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилиши ва Сирдарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси фойдасига давлат божи ва почта харажати ундирилиши белгиланган. Сирдарё вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 30 ноябрдаги ажрими билан мазкур ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

Аниқланишича, Гулистон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 30 сентябрдаги 2355-сонли қарорига асосан Р.Шаматовга Хондамир кўчаси ҳудудидан 1,68 сотих ер майдонида қуришга рухсат берилган. 2020 йилнинг 7 ноябрида шаҳар ҳокимининг 429-сонли қарорига мувофиқ, ушбу қарорга ўзгартириш киритилган ва Р.Шаматовга бино қуриш учун ер майдони ажратилган.

Бироқ Р.Шаматовга бино қуриш учун ажратилган ер майдонининг жойлашуви ёндош кўчадаги муҳофаза ҳудудига 6,2 метр ичкарига кирган ҳолда тугаган. Тадбиркор эса бу ерда ноқонуний равишда қурилиш ишларини олиб борган. Шаҳар бош режасида бу ерда пиёдалар йўлакчаси ва ободонлаштириш майдони қурилиши белгилангани учун Сирдарё вилояти қурилиш бош бошқармаси ўз вақтида тадбиркорга қурилиш ишларини тўхтатиш ҳақида талабнома юборган. Аммо у талабномага амал қилмаган ва ноқонуний равишда уч қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этган. Эндиликда суд қарорига асосан ноқонуний қурилган бино унинг ҳисобидан бузиладиган бўлди.

Гулистон шаҳар қурилиш бўлими эса лойиҳадаги ер майдони Гулистон шаҳар бош режасига мос келмаса-да, тегишли ҳужжатларни тасдиқлаб берган. Шу сабабли Сирдарё вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати вилоят қурилиш бош бошқармасига нисбатан келгусида бу каби қонунбузарликка йўл қўймаслик ҳақида хусусий ажрим чиқарди.

Ш.Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний қурилган уч қаватли савдо биноси мажбурий тартибда бузилади