Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган хорижлик фуқаро ноёб маданий бойликларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлгани аниқланди.

Божхоначилар меҳмонни белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказганида унинг қўл юклари орасида декларацияланмаган ва божхона ходимига маълум қилинмаган XVIII асрга оид бир дона қадимий ҳайкалча, бир дона қадимий обдаста борлиги аниқланди.

“Термиз аэропорт” чегара божхона пости орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро қўл юклари ичида бир дона сарғиш-қизғиш рангдаги, юзасида тасвир ва лотин тилидаги ёзувлар мавжуд бўлган ХIХ асрга оид танга билан қўлга тушди.

– Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131- қарорида 50 йил муқаддам ва ундан аввал яратилган маданий бойликларни юртимиздан олиб чиқиб кетишга йўл қўйилмайди, – дейди Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шохрўз Ўралов. – Шу боис ҳар икки ҳолатда ҳам ушлаб қолинган маданий бойликлар Термиз археология музейига топширилди.

Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари текширув ҳаракатларини олиб бормоқда. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний олиб чиқилаётган нодир бойликлар божхонада ушлаб қолинди