Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, бугунги кунда хорижда 2 миллиондан зиёд фуқароларимиз меҳнат мигранти сифатида яшамоқда.

Қонуний меҳнат мигрантларининг иш билан таъминланиши, яшашлари тегишли тартибда назоратга олинади. Афсуски, ноқонуний йўллар билан хорижга кетган фуқароларнинг кўплари турли тазйиқ ёки мажбурий меҳнатга учраётгани ачинарли ҳолат.  

Қонуний миграциянинг афзалликлари ва ноқонуний миграциянинг зиён жиҳатлари хусусидаги саволга Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Юридик таъминлаш бўлими бошлиғи Камола Шукурова қуйидагича изоҳ берди.  

—  Қонуний меҳнат миграцияси фуқароларнинг хорижга мустақил ёки ташкилий тартибда кетиши орқали амалга оширилади.  

Ташкилий тартибда кетиш Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки хусусий бандлик агентликлари воситасида йўлга қўйилади.

Қонуний тартибда меҳнат фаолиятини амалга ошириш бу виза талаб қилинадиган давлатларда виза орқали, қолаверса меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатнома олиш орқали амалга оширилади.  

Ноқонуний меҳнат миграцияси Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишда хорижий давлатга кириш ҳуқуқларини бузишда намоён бўлади. 

Ноқонуний меҳнат миграциясига учраган фуқаро мажбурий меҳнат ва ҳар хил тазйиқлар остида қолиб кетиши мумкин, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси эса жуда паст бўлади. Ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч қандай асосга эга бўлмайди. Ноқонуний меҳнат  миграцияси натижасида у ўзи ва ундан кейин ўша давлатга борадиган фуқаролар учун зарар келтириши мумкин. 

Ноқонуний меҳнат миграцияси ҳар доим ўша давлатнинг жавобгарлиги остида бўлади. Яъни, ноқонуний кирган меҳнат мигранти маъмурий ёки жиноий тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.  

Иш берувчи давлат қонунчилигига мувофиқ, ноқонуний меҳнат мигранти ўша давлатдан депортация қилинади.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/Bsn8b6AcHKM" title="Noqonuniy mehnat migranti turli tazyiqlarga uchrashi mumkin" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,  

А.Аҳмедов,  

А.Алижонов (видео),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний меҳнат мигранти турли тазйиқларга учраши мумкин (видео)