Андижон вилояти Булоқбоши тумани "Ширмонбулоқ" маҳалласида яшовчи фуқаро О.П.нинг ноқонуний “майнинг” фаолияти билан шуғуллангани аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирларга кўра, фуқаро О.П. ўз жиноий шериклари билан олдиндан тил бириктириб, хонадонида 5 та тўпламдаги крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган ва уларни тижорат мақсадида ишлатган. Мазкур қурилмалар умумий фойдаланишдаги электр тармоғига рухсатсиз уланган бўлиб, натижада 157,9 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида ушбу майнинг ферма фаолияти фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) ва 278-9-моддаси (“Майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳ.Баянов,ЎзА