ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда жойларда фаол тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, 1993 йили туғилган, миллати ўзбек, Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро М.Э. бошқа фуқарога Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 16 гектар ер майдонини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 49 йилга расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У бу хизмат эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилиб, мазкур пул маблағидан 25 мингини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинди. 

Ҳозирда, унга нисбатан ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, департамент ва ДХХнинг Қуйи Чирчиқ тумани бўлими томонидан ҳам жиноят иши фош қилинди. Ҳудуддаги “Восток” кафесида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.К. ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган 1,3 гектар ерни 190 минг долларга аризачи Д.К. га сотган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳам айбдор қўлга олиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди