Жорий йилнинг 22 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ёзёвон туманида яшовчи У. Ғ исмли фуқаро диний таълим бериш учун ҳеч қандай лицензияга эга бўлмай туриб, араб тили грамматикаси бўйича таълим бериш баҳонасида ўз уйида норасмий равишда ҳужра ташкил қилганлиги аниқланган.

Ушбу шахс 5 нафар фуқарога диний сабоқ бераётган бўлса, улардан 4 нафари вояга етмаганлар эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун жиноят ишлар бўйича Ёзёвон тумани судига юборилган эди. Суд томонидан ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний диний таълим берган шахс жазога тортилди