Ноқонуний диний фаолият билан шуғулланиб келган фуқаронинг сири фош бўлди
Навоий шаҳар ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Навоий шаҳридаги “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А.Н. хонадонида текширув ўтказилганда мунтазам равишда ноқонуний диний фаолият билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлди.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, фуқаро уйидан араб тилида битилган китоблар ва турли буюмлар топилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА