Тошкент вилояти солиқ хизмати органлари ходимлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жойларда ўтказилган профилактик тадбирларда бир қатор ноқонуний савдолар аниқланди.

Тадбирлар давомида жами 93 миллион сўмдан зиёд акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдога қўйилгани аниқланиб, қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Хусусан, Паркент туманида фуқаро С.Д. га тегишли бўлган алкоголь маҳсулотлари омборхонаси текширилганда, у ерда 2021 йилда фаолияти тугатилган “KOMSAR” МЧЖ томонидан 2023 йилда ишлаб чиқарилгани ҳақида маълумотлар кўрсатилган акциз маркаси билан маркаланган умумий қиймати 69 миллион 116 минг сўмлик ҳар хил ҳажмли жами 14 турдаги 50 минг 53 дона алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланди.  

Зангиота тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан "Эшонгузар" ҚФЙда жойлашган “ZANGIOTA GOLD STAR BUSINESS”га қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо тармоғида навбатдаги сайёр солиқ текшируви ўтказилди. Натижада аксиз маркаси шубҳали бўлган 5 турдаги 226 дона (шиша) умумий қиймати 12 миллион 160 минг сўмлик алкоголь маҳсулотлари вақтинчалик олиб қўйилди.

Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Т.А акциз маркасиз 5 турдаги 12 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётгани маълум бўлди. Ушбу фуқаронинг бу ишига қонуний чора кўрилди.

Ҳудудларда бу борадаги назорат тадбирлари давом этмоқда.  

А.Мусаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди