Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўтказилган Марказий Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва мамлакатимиздан жами 34 нафар маҳоратли шахматчи иштирок этди.

Швейцарча тартибда ўтган турнирда ғолиблик ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовга насиб этди. У 9 имкониятдан 8 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллади. 6,5 очкодан жамғарган яна бир ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев ҳамда қозоғистонлик Петр Костенко мос равишда 2-3-ўринни эгаллади.

[gallery-2415]

Кучли олтиликдан 6 очко тўплаган Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон), Муртаз Казгалеев (Қозоғистон) ҳамда 5,5 очко жамғарган Жаҳонгир Воҳидов (Ўзбекистон) лар жой олишди.

Чемпионат якунига кўра, Н.Абдусатторов ҳамда Н.Ёқуббоев жорий йилнинг июль ойида ўтадиган Жаҳон кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодирбеклар Жаҳон кубогида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади