Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди.
Н.Сайфуллаев 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Тошкент давлат маданият институтини, 2005 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Тарих фанлари номзоди, профессор.
Меҳнат фаолияти давомида “Ўзбектеатр” бирлашмаси бош директори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, шўъба мудири, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимларида ишлаган.
У 2021 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Маданият ва санъатни ривожлантириш шўъбаси мудири вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
ЎзА