Пойтахтимизда Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий масалаларни ҳал этишда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Сенати, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Унда мамлакатимиздаги ННТларни қўллаб-қувватлаш, яратилаётган шарт-шароитлар, соҳанинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган амалий ҳаракатлар муҳокама қилинди. 

Тадбирда қайд этилганидек, ҳозирги кунда ННТлар сони 9 мингдан ортди. ННТлар тадбиркорлик, фермерлик, экология, спорт, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бор шахслар билан ишлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, техника, фан ва илмий-тадқиқот ҳамда бошқа йўналишларда фаолият юритмоқда. 

Таъкидланганидек, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида вилоятлар марказида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари” ташкил этилиб, кўплаб нодавлат нотижорат ташкилотларининг бино билан боғлиқ муаммолари ҳал этилди. Уларнинг ижтимоий фойдали фаолиятини янада яхшилаш учун ахборот-ресурс марказлари ташкил этилди. 

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан нодавлат нотижорат ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2024 йилда Давлат бюджетидан 1.8 триллион сўм маблағ ажратилиши белгиланди. Бу маблағлар аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга қаратилган лойиҳаларга ва албатта, ННТларнинг техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилмоқда. 

Қолаверса, “учинчи сектор” учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус фармони билан 2025 йилга қадар 750 нафар ННТ раҳбарларининг малакасини ошириш кўзда тутилган бўлиб, шу кунга қадар 300 нафар ННТлар вакиллари Давлат бошқаруви академиясида ўқитилди. 

Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг жамиятимизнинг барча соҳаларидаги ташаббуслари ортиб бормоқда. Айниқса, давлат дастурлари, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш борасида ўзларининг таклифларини билдириб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, давлат дастурлари ижроси юзасидан жамоатчилик назорати тадбирларини ҳам ўтказмоқда. 

Тадбирда ана шундай фаол, изланиши, ташаббускорлиги билан жамиятда ўз ўрнини топа олган бир гуруҳ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти муҳокама қилинди