Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида, асли туркиялик олим Нобель мукофоти лауреати, Самарқанд давлат университети Фахрий профессори, менинг дўстим Азиз Санжар жаноби олийлари туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотга сазовор бўлди.

Аввало, Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотнинг қачон, қаерда ва ким томонидан таъсис этилганига эътиборингизни қаратмоқчиман.

Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил 12 ноябрь куни Истанбулда ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг 8-саммитида таъсис этилган эди. 

Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот туркий маданиятни тарғиб қилиш, тинчликни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий халқлар ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада  кенгайтиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун ҳар икки йилда бир марта берилади.

2022 йил 11 ноябрда Самарқандда ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида мазкур мукофотга Чингиз Айтматов муносиб кўрилган ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга тантанали равишда топширилганди.

Менинг қадрли дўстим Азиз Санжарнинг Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни олган лаҳзалардаги  дил сўзларига эътибор қаратайлик: 

Туркияда туғилиб ўсган ҳар бир турк бугунги Ўзбекистон тупроқларини ҳам ўз ичига олган тарихий Ватан – Туркистонни ўзининг ота юрти деб ҳисоблайди. Бу юртга катта ҳурмат ва эътибор билан қарайди. Шу сабабли, ота юртимиздан етишиб чиққан соҳибқирон Амир Темур, ал-Хоразмий, ал-Беруний, ибн Сино каби олимлар,  Алишер Навоий, Бобур каби мутафаккир ва шоирларни ўзларининг улуғ аждодлари сифатида билишади. 

Алишер Навоий нафақат Турк Дунёси, балки жаҳон адабиётининг энг буюк шоиридир. Бундан қарийб 600 йил аввал яшаган бўлса-да, ўз асарлари ва фикрлари билан дунёга машҳур. У туркий  маданият ва ижтимоий тафаккурнинг ривожига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккирдир. 

Алишер Навоийнинг бетакрор ижодий мероси ер юзида дўстлик ва тенгликни ўрнатиш, айниқса, у ўзи яшаган даврдаги Турк Дунёсини бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган эди, шу билан бирга, унинг ўлмас ғоялари ундан 500 йил кейин ҳам бугунги Туркий Дунёнинг бирлиги ва муштарак мақсадлар сари бирга ҳаракати учун хизмат қилмоқда.   

Атоқли шоирнинг қуйидаги сатрлари унинг юксак маънавий идеалини гўзал ифодалаган ва чуқур глобал бўҳронлар гирдобида қолган жаҳон аҳли учун бир чақириқ каби жаранглайди:

Олам аҳли, билингизким, иш эмас душманлиғ,

Ёр ўлинг бир-биринғизгаким, эрур ёрлиғ иш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан  таъсис этилган Алишер Навоий номидаги мукофотга муносиб деб топилганимдан жуда мамнунман.

 Алишер Навоий номидаги мукофот мен учун Нобель мукофоти каби азиз ва  қадрлидир. 

Алишер Навоий каби даҳони тарбиялаб етиштирган қардош ўзбек халқига ҳар доим таъзимдаман. 

Ўзбекистонга, Самарқандга, Самарқанд давлат университетига  ҳар келганимда Ўзбекистонда, унинг олий таълим ва фан тизимида улкан ўзгаришлар юз бераётганининг гувоҳиман. 

Буюк ва бунёдкор халқдан, унинг йўлбошчиси – Президент Шавкат Мирзиёевдан жуда миннатдорман. 

Ўзбекистоннинг муқаддас номи янада юксак оҳангларда жаранглаши учун қўлимдан келган барча ишларни бажаришга тайёрман.”

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва халқимиз шаънига билдирилган бу самимий тилаклар ҳар биримизга фахр-ифтихор бағишлайди. 

Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот ва мазкур мартабага сазовор бўлган шахслар Ўзбекистон учун, ўзбекистонликлар учун ғоятда қадрли ва азиздир.

Азиз Санжар ва Самарқанд давлат университети ўртасидаги муносабатларнинг ҳам ўз тарихи бор албатта. 

2018 йил 14 октябрь. Бу сана Самарқанд давлат университети тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилган. Айнан шу куни Азиз Санжарнинг СамДУга илк ташрифи бўлиб ўтган. Ташриф доирасида Азиз Санжарга Самарқанд давлат университети Фахрий профессори унвони берилган эди.

Азиз Санжар бу қисқа мулоқотдан қониқмаганини айтиб, Самарқанд тупроғини, Мирзо Улуғбек хокини, Алишер Навоий изларини кўзига суртиш учун яна Самарқандга келишини алоҳида таъкидлаган эди.

2021 йил 21 сентябрь. Самарқанд давлат университети куни муносабати билан Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар иккинчи маротаба университетимизга ташриф буюрди. У профессор-ўқитувчиларимиз ва талабаларимиз билан яқиндан мулоқот қилди, маърузалар ўқиди. Хулоса эса шундай бўлди: “Барибир Самарқанднинг дийдорига тўймадим.”

2023 йил 29 апрель. Азиз Санжар Самарқанд давлат университети Биокимё институтининг очилиш маросимида иштирок этиш учун учинчи маротаба СамДУга ташриф буюрди. Буюк олимнинг бу сафари етти кун давом этгани билан алоҳида эътиборга молик. 

Азиз Санжар Самарқандда кечган кунларининг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланишга интилди. Биокимё институтида ташкил этилган Нобель мукофотининг лауреати Азиз Санжар номидаги Замонавий таҳлил усуллари илмий лабораториясини ўз қўллари билан очди. Мазкур даргоҳга унинг номи берилганидан фахрланганини алоҳида қайд этди.

Лабораториядаги илк тажриба ишларида Самарқанд давлат университети талабалари, профессор-ўқитувчилари ҳамда Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжарнинг ўзи иштирок этди. У талабалар учун махсус маърузалар ташкил қилди, профессор-ўқитувчилар билан илмий ҳамкорлик масалалари бўйича суҳбатлар олиб борди.

Самарқанд давлат университетида таъсис этилган Азиз Санжар номидаги стипендияни унинг илк эгаси – СамДУ талабаси Комила Бебитовага топширди.

Азиз Санжарнинг Самарқанд давлат университетига уюштирган ушбу 7 кунлик сафарида унга туркиялик таниқли журналист Муҳаммад Рўзибой ҳамроҳлик қилди. У бу сафар таассуротлари “Азиз Санжар билан 7 кун” номли китоб ёзиб, турк ва ўзбек тилларида нашр эттирди.

2024 йил 15 август. Азиз Санжар Самарқанд давлат университети муассислигида нашр этилаётган “Самарқандим” журналининг нишона сонига юборган табригида шундай деган эди: “Мен Самарқандни, Самарқанд давлат университетини яхши кўриб қолдим, соғинадиган бўлдим. Туркияда туғилганман, Америкада яшаяпман. Лекин Самарқанд мени бутунлай мафтун этди. Қисқа вақт ичида Самарқанд давлат университетида уч маротаба бўлдим. Ишонч билан айтаманки, инсоният Самарқанддаги сокинликни, сир-синоатни бошқа бирор манзилдан топа олмайди.

Самарқандга ҳар гал келганимда Сиёб бозорига албатта бораман. Биласизми, у ерга мени нима чорлайди? Ер юзининг бирор жойида йўқ –Самарқанд нонининг ҳиди, самарқандлик содда ва самимий инсонлар қалби.

Мен Самарқандга сафаримни Улуғбек қабри зиёратидан бошлайман. Мен учун Самарқанд – бу Мирзо Улуғбекдир.”

2025 йил 8 апрель. “Азиз Санжар билан 7 кун. Буюк олим билан ота юртга саёҳат” номли китоб ўзбекча нашрининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Мазкур китоб байрамида туркиялик машҳур журналист, асар муаллифи Муҳаммад Рўзибой ҳам иштирок этди.

Қадрдон дўстим, ҳамкорим, ҳамфикрим Азиз Санжар жанобларини ўзбек ва турк халқларининг буюк шоири, мутафаккири, давлат арбоби, фахр-ифтихори Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот билан самимий муборакбод этаман. Тез кунларда яна Самарқанд давлат университетида дийдор кўришишдан умидворман...

Рустам ХОЛМУРОДОВ,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар ва Самарқанд давлат университети