Нишанова Азиза Мирзахмадовнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларда илмий дунёқарашини ривожлантириш методикаси (филология йўналиши талабаларида)” мавзусида
Нишанова Азиза Мирзахмадовнанинг 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларда илмий дунёқарашини ривожлантириш методикаси (филология йўналиши талабаларида)” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 18 июнь куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 111720, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Амир Темур кўчаси, 104-уй.
Тел: (99870) 712-27-55; факс: (99870) 712-45-41
e-mail: chdpi-kengash@umail.uz