Президентимизнинг топшириғига кўра, Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва шаҳарни коррупциядан холи ҳудудга айлантириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланган.

“Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси доирасида Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди, Тошкент туманлараро маъмурий суди ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ташкил қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида 2020 йил давомида жами 11 минг 276 фуқаролик иши тамомланган. Кўрилган ишларнинг 7393 таси битимларга доир низолар бўлса, 1485 таси никоҳдан ажратиш билан боғлиқ бўлган. Қолганларини меҳнат, мулк ҳуқуқи ва бошқалар ташкил этган.

Ажрашишнинг асосий сабабларидан бири – аксарият ёшларимиз оила қуришга тайёр эмас. Ажримлар сонини камайтиришга эришиш ва мустаҳкам оилани шакллантириш учун никоҳга кирувчиларга эътибор кучайтирилиши мақсадга мувофиқ.

Тадбирда никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш зарурлиги таклиф этилди. Ҳозирги кунда ФҲДЁга ариза топширганидан сўнг бир ой ўтиб оила қуриш мумкин. Ваҳоланки, бу муддатда икки ёш ҳатто бир-бирини таниб олишга ҳам улгурмайди.

Шу боис никоҳга кириш муддатини бир ой эмас, уч ойга узайтириш лозим. Никоҳдан ўтиб, сўнг фарзандини тирик етим қилгандан кўра, уч ойлик муддатда бир-бирига маъқул келмаса, ўз йўлида давом этгани маъқул.

Брифингда Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан ёшлар томонидан содир этилган жиноятларни акс эттирувчи махсус видеоролик тайёрлангани айтилди. Унда ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили, жиноятнинг оқибати қандай мудҳиш ҳолатларга олиб келиши тушунтирилган.

Брифингда мутасаддилар амалий ишлар ҳақида батафсил маълумот бериш билан бирга, суд тизимида аҳолига яратилган қулайликлар, улардан фойдаланиш тартиблари ҳақида маълумот берди.

Муаттар Бурҳонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш таклиф этилди