“New Uzbekistan Annual Run–2026” спорт мусобақасидан фоторепортаж
Мамлакатимизда оммавий спортни кенг тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний фаолликка жалб этиш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон” университети томонидан “New Uzbekistan Annual Run–2026” югуриш мусобақаси ташкил этилди.
«Ботаника боғи» ҳудудида ташкил этилган спорт тадбирида йиғилганлар 1, 3 ва 5 км. масофаларда ўз имкониятларини синовдан ўтказди. Югуриш мусобақасида университет профессор-ўқитувчилари, ходимлар, талабалар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Тадбир соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва жисмоний фаолликни оширишга хизмат қилди.
1 километрлик масофада Зебунисо Абдуллаева ва Шаҳзод Маматқуловлар ғолиб бўлган бўлса, 3 км. да Ширин Тоҳирова ва Нодирбек Саъдуллаев биринчи бўлди. 5 км. да Чаросхон Ёқубхонова билан Иззатжон Акбаровга ҳеч ким тенг кела олмади.
[gallery-29179]
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА