Бухорода зардўзлик кенг тарқалган.

Бухорода зардўзлик кенг тарқалган. Энди ана шу санъатни хотин-қизларга мўлжалланган пойабзалларда акс этгани бугун кўпчиликни диққатини тортди. Мазкур коллекция, кўргазмага кириш жойида жойлаштирилгани учун балки кўпчиликнинг эътиборига тушгандир.

Мазкур коллекция ёнида яна бир қатор ёш иқтидор эгалари яратган кўпгина чарм ва қоракўлдан тайёрланган маҳсулотлар ҳам бўлиб, улар “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ташаббуси билан ўтказилаётган анъанавий “UzCharmExpo” чарм, пойабзал ва мўйна 11-халқаро кўргазма-ярмаркасида намойиш этилмоқда.

Бу йил мазкур анжуманда 20 ортиқ давлатдан 150 зиёд маҳаллий ва хорижий компания вакиллари иштирок этмоқда. Анжуман экспозициясидан 3500 ортиқ маҳсулот намуналари жой олган бўлиб, беш мингдан ортиқ меҳмонлар иштирок этмоқда.
Қайд этиш керакки, бу йилги кўргазма-ярмарка аввалгиларидан фарқли равишда янги форматда ўтказилмоқда. Жумладан, чармсаноат ва енгил саноат соҳаларига йўналтирилган олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларни кашф этиш, уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаш, мақсадида кўргазма-ярмарка доирасида “Ёш дизайнерлар” танлови ташкил этилмоқда.

– Биз 9 нафар ёш дизайнер тайёрлаган маҳсулотларни олиб келдик, –дейди Бухоро муҳандислик технология институти декани Сайфулло Мусаев.– Улар номинация эълон қилинган “Энг яхши эркаклар пойабзали дизайни”, “Энг яхши аёллар пойабзали дизайни”, “Энг яхши болалар ва ўсмирлар пойабзали дизайни” каби йўналишларни қамраб олган. Биласиз, Бухоронинг қоракўл терилари дунёда машҳур. Шу боис бу борадаги ютуқларни янада кенгайтириш учун бор кучимизни сафарбар этиб, пойабзал ишлаб чиқариш, терига ишлов бериш йўналишларида малакали кадрлар етиштиришга эътибор бермоқдамиз.

photo5276449864273734818.jpg

Кузатсангиз, ёшларимизда бир-биридан чиройли фикрлар ва ғоялар бор. Агарда уларни тўғри йўлга бошқариб, ишлаб чиқаришга татбиқ қилсак, фойдадан ҳоли бўлмайди. Мисол учун, Мирхон Орзиев қоракўл териларига одатдаги каби арпа уни билан эмас, балки сут зардоби билан ошлаш усулини синовдан ўтказди. Ва улардан хотин-қизлар учун жуда чиройли костюмлар тикди. Ёки Сабина Сулаймонова яратган ва келинларга мўлжалланган духоба ва терига нақш бериб тикилган янги пойабзаллар кўпчиликни кўзини қувонтирмоқда.

Биласизлар, хотин-қизлар учун оёқ кийимлари ишлаб чиқариш жуда оғир соҳа бўлиб, ҳамма ҳам бунга қўл урмайди. Сабаби, хотин-қизлар диди ва қарашлари ўзгарувчан бўлгани боис, бу йўналишда мода жуда тез ўзгаради.Бир вақтлар қора ва оқ ранг кўпроқ кийилган бўлса, кейинги вақтда ёрқин рангларга талаб ошмоқда. Унинг моделлари ҳам тез-тез ўзгаради. Шунинг учун, дизайнерлар шу ранглардан фойдаланиб, бир қаранг-да эътиборни тортадиган чиройли пойабзаллар яратишмоқда.

Энг муҳими, ҳар бир талаба ўзи яратган моделни чизмасини чизишдан тортиб, нақш солиб, тикишга қадар ўзи бажарган.

Мазкур кўргазманинг мунтазам равишда ўтказилиши экспорт географиясини кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақада чарм ва пойабзал маҳсулотлари бозорини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга ҳисса қўшиши шубҳасиз. Шунингдек, ёш мутахассисларни кашф этиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нега хотин-қизлар учун оёқ кийимлари ишлаб чиқариш ортда қолаётгани аниқланди