Маълумки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимизда соғлиқни сақлаш соҳаси алоҳида ўринга эга. Зеро, ҳар қандай мамлакатнинг энг катта бойлиги – халқининг саломатлигидир.

Шу боис, “Адолат” СДП дастурларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, халқ саломатлигини асраб-авайлаш масалаларига чуқур эътибор қаратиб келинади. Жумладан, фуқароларни сифатли ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш, уларнинг нархи асоссиз оширилишига чек қўйиш шулар жумласидандир.

Таҳлилларга кўра, мамлакатимизда 2018 йилда 10 минг 764 та дорихона фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 16 мингга яқин. Бу эса мамлакатда ўртача 2 300 нафар аҳолига битта дорихона тўғри келади деганидир. Хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилиб кўрилса бу кўрсаткич Данияда 18,5 минг, АҚШда 5,3 минг, Буюк Британияда 4,96 мингта, Германияда 3,97 минг, Туркияда 3,36 минг аҳолига тўғри келмоқда.

Кўриб турганимиздек, Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич жуда ҳам катта тафовутни ташкил қилиб, дорихоналар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бунинг сабаби эса оддий дори-дармон сотуви ва рекламаси билан шуғулланиш ҳақиқий “бизнесга” айланиб улгурган, десак, муболаға бўлмайди. Сабаби, аҳолининг аксарият қисми шифокор маслаҳатидан кўра дори рекламаларига кўпроқ эътибор қаратади.

Реклама соҳасида энг ривож топган йўналишлардан бири ҳам айни шу дори воситалари. Хоҳ ички реклама бўлсин, хоҳ ташқи баннер - аҳамиятсиз. Дори рекламаларини бозорлар ёнида, метрополитиннинг турли бекатлари ва эскалаторларда, ҳатто йирик савдо мажмуаларида ҳам бемалол учратиш мумкин. Ҳолбуки, бу ерлар дорихона ва шифохоналардан анча узоқда жойлашган бўлса ҳам.

Мисол сифатида тримол дори воситасини олайлик. Ушбу препарат метрополитен бекати, ташқи баннерлар, телевидиние орқали йирик планда реклама қилинади. Реклама ғояси пухта ўйлангани аниқ. Негаки, унда дорининг оғриқ қолдирувчи хусусияти аниқ тасвирланган.

Аммо, реклама давомида масалан, Тримол таркиби аслида нималардан таркиб топган, деган савол очиқ қолдирилган?

Препарат Парацетамол, Пропифеназон, Кофеин, гвоздичноэ масло, махамауша таила, маханараяна таила каби фаол моддалардан таркиб топган.

Пропифеназон моддаси зарарлими?

Мутахассислиги шифокор бўлган одам сифатида ушбу модданинг ўта зарарли эканини айтиб, буни қисқача шундай таърифлашим мумкин. Ушбу кимёвий модда нафас сиқилиши ва ҳатто анафлактик шокка сабаб бўлиши мумкин.

Аммо, рекламанинг ҳеч қаерида Пропифеназон моддаси билан боғлиқ огоҳлантиришга кўзимиз тушмайди. Бу фақат битта препарат, холос. Телевидине, радио, интернет тармоқлари орқали ҳам минглаб дорилар реклама қилинади. Уларнинг ҳам ҳеч бирида Тримол рекламасида бўлгани каби дориларнинг ножўя таъсирини кўрсатувчи огоҳлантиришлар берилмайди.

Apteka.uz фармацевтика портали жамоаси томонидан 2020 йилда Ўзбекистон аҳолиси томонидан интернетда энг кўп қидирилган дорилар рўйхатини аниқлаш мақсадида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Цинепар (Ҳиндистон) оғриқ қолдирувчи воситаси ҳақида маълумот 55 минг мартадан кўпроқ қидирилгани аниқланган.

Иккинчи ўринни Кюпен (Ҳиндистон) анестетик препарати эгаллаган. Аслида эса иккала дори ҳам шифокор рецепти бўйича тақдим этиладиган дорилар рўйхатига киритилган. Кучли учликни энг машҳур шифокор рецептисиз тақдим этиладиган антисептик препарат, Лоробен (Туркия) эгаллаган. Бундан ташқари, истеъмолчилар томонидан овқат ҳазм қилиш тизимини яхшиловчи дори воситалари қидируви ҳам кўп бора амалга оширилган.

Ўйлашга ундовчи томони - 2020 йилда коронавирус инфекцияси авж олганига қарамай, Ўзбекистон аҳолиси интернет орқали вирус даволовчи эмас, балки вақтинчалик оғриқ қолдирувчи дори воситаларини қидирганлигидир. Энг юқори ўринни эгаллаган Цинепар ва Кюпен дори воситаси шифокор рецепти асосида берилишининг ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Аммо, энг муҳими, препаратларнинг ўргатиб қўювчи функциясидир. Боши ёки тиши оғриган бемор аввал ундан 1 таблетка қабул қилган бўлса, вақт ўтиши билан яна оғриқ сезилганда қабул қилинган доза ошиб бориши мумкин.

Доза оширилмаган тақдирда эса препарат таъсир хусусияти камаяди. Шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳам ушбу дорилар рецепт асосида берилиши белгиланган.

Шу ўринда бир неча савол туғилади: шифокор тавсияси асосида берилиши лозим бўлган дорилар нега рецептсиз ҳам сотилмоқда?

Дори рекламалари бор-у лекин, нега энг кўп фойдаланиладиган дориларнинг салбий жиҳатлари келтирилган огоҳлантиришлар йўқ?

Балки юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қарамлик ҳосил қилиши мумкин бўлган ёки қўллашда махсус кузатувни талаб этадиган дорилар рекламасини ҳар қандай шаклда чеклаш вақти келгандир.

Муҳаррам Дадахўжаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП  

Тошкент шаҳар кенгаши раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нега дорилар рекламасида уларнинг салбий жиҳатларига эътибор қаратилмайди?