Бугун, Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган Про-лига мусобақасининг якуний учрашувида “Нефтчи” ва “Турон” жамоаси баҳс олиб борди. Унда Ўзбекистон туманининг “Турон” жамоаси 0:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Ўйин якунида футбол ишқибозлари майдонга чиқиб, оммавий тартибсизлик рўй берди. Норози бўлган «Нефтчи» футболчилари ва мухлислари ҳакамларга ташланишган. Мазкур ҳолат ифодаланган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилишича, футбол ўйинидаги ҳолат
ИИБ томонидан назоратга олинган.
Ҳозирда барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмокда.
Воқеага алоқадор ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига қонуний баҳо берилади.
М. Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА.