Назарий билимлардан амалиёт сари
“Зафаробод” кон бошқармасида дуал таълим дастури асосида таҳсил олаётган Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети талабалари билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Бугунги кунда корхонада Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг 130 нафарга яқин талабаси дуал таълим дастурига жалб этилган. Талабалар корхонанинг тажрибали ва малакали мутахассисларига бириктирилиб, уларга ишлаб чиқариш жараёнларини бевосита ўрганиш, касбий кўникмаларини шакллантириш ва амалий тажриба орттириш имконияти яратилган.

Учрашувда талабаларга корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш жараёнлари, уран қазиб олиш ҳамда соҳада қўлланилаётган замонавий технологиялар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган касбий фаолият, танлаган мутахассисликлари ва ишлаб чиқариш жараёнларига оид саволларига атрофлича жавоб ва тушунтиришлар олди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири