Наврўз тўйга уланди
Самарқанд шаҳри тозалиги ва ободлигини таъминлашда фидокорона меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун Наврўз байрам тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда вилоят ҳокими Адиз Бобоев иштирок этиб, Самарқандни янада гўзал ва файзли масканга айлантиришда ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳиссаси катта эканини таъкидлади. Вилоят раҳбари шаҳар кўрки ва санитар ҳолатини сақлашда уларнинг меҳнати катта аҳамиятга эга эканини қайд этиб, барча ходимларга самимий миннатдорчилик билдирди.
Байрам тадбири доирасида ободонлаштириш бошқармасида фаолият юритаётган 18 нафар ишчи-ходимнинг фарзандлари хатна тўйи ҳам ўтказилди.
[gallery-28475]
Маросимда болаларга сарпо кийдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари