Яшариш ва янгиланиш айёми, шарқона янги йилни юртдошларимиз ўзгача соғинч ва умид билан кутди. Тошкент вилояти Пискент туманида ҳам Наврўз, сумалак сайиллари бошланди.

 Ҳушёрликни унутмасдан, жойларда белгиланган карантин талабларига амал қилиняпти.  

Хусусан, “Митан” маҳалласида ташкил этилган тадбир ҳақиқий байрам шодиёнасига айланди. Карнай-сурнай садолари остида меҳмонларнинг кутиб олиниши, фольклор жамоаларининг чиқишлари, миллий ҳунармандлик намуналари намойиши, дилларни яшнатган Наврўз шукуҳи барчага кўтаринки кайфият улашди.

Сумалак, ош, баҳор неъматларидан тайёрланган кўк чучвара, кўк сомса сингари тансиқ таомлар байрам дастурхонини безади.

Шунингдек, тадбир давомида маҳалланинг фаол фуқаролари, кўчабошилар ва намунали хонадон вакиллари тақдирланди. Эҳтиёжманд оилалар учун совғалар ташкил этилди. Саховатли инсонлар томонидан хайрия ишлари олиб борилди.

– Наврўз байрамини маҳалламиздаги кексаю-ёш, айниқса, ётиб қолган беморлар, қариялар интиқ кутган эди, – дейди маҳалла раиси ўринбосари Манзура Ишонова. – Шунинг учун энг аввал байрамга етиб келолмаган якка-ёлғиз кексалар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олдик. Бунда саховатли ҳомийлар ва “Беғараз ёрдам” фонди раҳбари Дилбар Расулова томонидан 85 та оилага моддий ва маънавий кўмак, совға-саломлар етказиб берилди. Уларнинг хонадонларида ободонлаштириш ишларига ҳам кўмаклашилди.

Улуғ айём арафасида Пискент туманининг барча маҳаллаларида шу каби байрам ва хайрия тадбирлари давом этмоқда.

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
НАВРЎЗ – 2021: Тошкент вилоятидаги маҳаллаларда Наврўз, сумалак сайиллари ўзгача завқ билан ўтмоқда