Навоийнинг машҳур бешбармоғи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бешбармоқ Навоий вилоятида кенг тарқалган анъанавий таомлардан бири ҳисобланади. Уни тайёрлаш ва дастурхонга тортишнинг ўзига хос удумлари авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.
Айниқса, Нурота туманидаги Чуқурқудуқ қишлоқ аҳолиси меҳмон кутишда бешбармоқни энг улуғ таомлардан бири сифатида қадрлайди. Меҳмон шарафига жонлиқ сўйиб, бешбармоқ тортиш ҳудудда азалдан давом этиб келаётган урф-одатлардан ҳисобланади.
Таомнинг ўзига хос таъми уни тайёрлаш жараёни билан боғлиқ. Бешбармоққа офтобда қуритилиб, махсус усулда тузланган қўй гўшти — сур гўшт қўшилади. Шунингдек, туя ва мол гўшти, от қазисидан ҳам фойдаланилади. Гўшт ва хамир асосида тайёрланадиган ушбу миллий таом сузилганда меҳмонга пиширилган қўй калласининг тортилиши ҳурмат ва эҳтиром рамзи саналади.
[gallery-30007]
Навоий бешбармоғи нафақат тайёрланиш услуби, балки миллий қадриятлар, меҳмондўстлик ва дастурхон маданиятининг ўзига хос ифодаси сифатида ҳам аҳамиятга эга.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА