Навоийлик мактаб битирувчисига “Дамас” автомашинаси совға қилинди
Кармана туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Умиджон Нормуродов Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан ташкил этилган “Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадасида кимё фани бўйича 1-ўринни қўлга киритиб, автомашина соҳибига айланди.
Ушбу олимпиада Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан эълон қилинган “Муҳандислик ойлиги” доирасида ўтказилди.
У.Нормуродов олимпиада ғолиби сифатида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига грант асосида ўқишга ҳам қабул қилинди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири