Навоийда яна бир муқаддас маскан обод этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Кармана туманидаги Маданият маҳалласида жойлашган “Жалойир” жоме масжиди ҳомийлик асосида қайта реконструкция қилиниб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Замонавий қиёфа касб этган масжид бир вақтнинг ўзида қарийб 4 минг нафар намозхонни қабул қилиш имкониятига эга. Масжид ҳуснига ҳусн бағишлаб турган миноралар 35 метр баландликда барпо этилган.
Масжид ҳудудида XVI асрда яшаб ўтган табаррук зот — Собир хўжа Авлиё мақбараси ҳам жойлашган бўлиб, ушбу маскан нафақат ибодатгоҳ, балки маънавият ва тарихий мерос тимсоли сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
[gallery-29432]
Очилиш маросимида вилоят бош имом-хатиби Т. Атоев иштирок этиб, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, муқаддас қадамжоларни обод этиш ва аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида фикр билдирди.
Тадбир давомида нуронийлар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари масжиднинг қайта таъмирланиши халқимизнинг бирдамлиги, саховати ва эзгу қадриятларининг яна бир ёрқин намунаси эканини таъкидлади.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА