Навоий вилояти Навбаҳор туманида жойлашган "ААА" МЧЖ қурилиш моллари дўконида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида назорат хариди ўтказилди. Харид жараёнида Хитойда ишлаб чиқарилган иссиқ пўлатдан тайёрланган руҳланган металл лист маҳсулоти танлаб олиниб, аккредитациядан ўтган синов лабораториясида текширувдан ўтказилди.
Олиб борилган таҳлиллар натижасида маҳсулот тегишли стандартларга жавоб бермаслиги аниқланди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай сифатсиз маҳсулотлардан фойдаланиш қуйидаги хавф-хатарларни келтириб чиқаради:
-қисқа фурсатда коррозияга учраши ва яроқсиз ҳолатга келиши;
-шамол ҳамда ташқи таъсирларга чидамсиз бўлиши;
-бино конструкцияларининг барқарорлигига путур етказиши;
-қурилиш объектларининг хизмат муддатини кескин қисқартириши.
Мазкур маҳсулотларни реализация қилаётган тадбиркорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши учун мутасадди идораларга мурожаат юборилди ва масала назоратга олинди.
Ҳамроз Баянов,
ЎзА