ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Кармана туманида Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчиларга янги хонадонлар калити топширилиши ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек шарафли ишга бағишлаган ўғлонлар ҳамда уларнинг оилалари учун чинакам байрам совғаси бўлди.
[gallery-15448]
Шу муносабат билан ўтган тантанада Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ва туман ҳокимликлари, Навоий ҳарбий прокуратураси вакиллари ҳамда фахрийлар иштирок этди.
Замонавий қиёфадаги 5 қаватли турар жойдаги шинам ва ёруғ, 2 ва 3 хонали хонадонларда барча шароитлар муҳайё қилинган. Бу, аввало, хонадон бекаларини янада мамнун этди. Шу куни тадбир иштирокчилари янги хонадонларда бўлиб, ҳарбийлар ва уларнинг оилаларини қўшалоқ байрам билан қутладилар.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА