Шундай мосламалардан бири Навоий вилояти ҳокимлиги олдида, аҳоли серқатнов пиёдалар йўлагига ўрнатилди.

“KARMANA GOLDEN EGGS” ва “EXPORT FISH PRODUCT” масъулияти чекланган жамиятлари раҳбарлари Азиз Сувонов ҳамда Обид Саидов ташаббуси билан ҳар томонлама қулай ва замонавий услубда дезинфекция туннеллари тайёрланди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишича, ушбу тадбиркорлар айни синовли кунларда ўзларининг эзгу амаллари билан Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаб, бир қатор хайрия акциялари ўтказган. 

Тоннел1.jpg  

– Бутун дунёга таҳдид солаётган коронавирус инфекциядан ҳимояланиш муаммоси шунчаки оддий гап эмас, – дейди Азиз Сувонов. – Биз ҳам ушбу дезинфекция туннелини бир қатор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, тайёрладик. Ушбу туннелдан ўтган фуқаронинг усти-боши дезинфекция қилинади. Бундан ташқари туннелда қўл ювиш учун антисептик воситалар ўрнатилган. Дезинфекция туннели шаҳарнинг пиёдалар серқатнов ҳудудларида санитария-гигиена хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўрнатилди.

Тадбиркорлар хомийлиги туфайли ундан фуқаролар мутлақо бепул фойдаланмоқда. Шунингдек, мазкур мосламага айни пайтга қадар ўнга яқин буюртмалар олинган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда дезинфекция туннели ўрнатилди