Маълумки, шу йил 13, 19 ва 21 июль кунлари Навоий шаҳрининг айрим ҳудудларида чангсимон тутун ҳолати кузатилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу борада жамоатчилик томонидан кўплаб мурожаатлар ва эътирозли фикрлар билдирилди. Бу каби ҳолат яна қайта такрорланиши эса аҳолини жиддий ташвишлантирмоқда. Чунки, бу заҳарли тутун аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, 21 июль куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани Узумбоғ кўчасидаги омборда жойлашган сиғимдан водород пероксиди очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилди. Ушбу ҳолат ҳам ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.  

Таъкидлаш жоизки, бу каби муаммолар экологик хавфсизлик ҳамда аҳолининг саломатлиги билан бевосита боғлиқ бўлиб, мутасадди идоралардан жиддий ёндашувни талаб қилади.  

Шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Ойбек Раҳимов томонидан Бош прокурор, Фавқулодда вазиятлар вазири ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига юқоридаги ҳолатлар юзасидан депутатлик сўрови юборилди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати маълум қилди.  

Сўровда Навоий шаҳрининг айрим ҳудудларида ҳавода чангсимон тутун ҳосил бўлишига сабаб бўлувчи ифлослантирувчи манбани аниқлаш бўйича кўрилаётган чоралар, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва йўл қўймаслик учун амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида сўралган.  

Шунингдек, Олмазор туманидаги омборхонада водород пероксиди моддасини сақлашда хавфсизлик талабларига риоя этилганлиги масаласи, хавфлилик даражаси юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун келгусида қандай чора-тадбирлар кўрилиши режалаштирилгани юзасидан саволлар қўйилган.  

Атроф-муҳит мусаффолиги, экологик хавфсизлик ҳамда аҳоли саломатлигини таъминлашда бу каби ҳолатларнинг такрор содир бўлмаслиги учун тегишли чораларни кўриш муҳим ҳисобланади. Шундай экан, халқ вакилининг ушбу сўровида кўтарилган саволлар долзарб аҳамиятга эгадир.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда чангсимон тутун, Олмазорда хавфли ҳолат — қандай чора-тадбирлар режалаштирилган?