Унда оилада, давлат ва жамият қурилишида аёлларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан “Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг роли” мавзусида “Аёллар форуми” бўлиб ўтди.

Жумладан бугунги кунда хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ишларини ташкиллаштиришга кўмаклашиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, давлат ва жамоат, нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, аёллар ўртасида турли даражадаги жиноятлар ва ажримларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилган. Натижада жамиятимизда уларнинг фаоллиги тобора ошиб бормоқда.

Таъкидланишича, бугунги кунда вилоятда 856 нафар хотин-қизлар турли соҳаларда раҳбарлик лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг 425 нафари таълим, 54 нафари соғлиқни сақлаш, 48 нафари ишлаб чиқариш, 94 нафари қишлоқ хўжалиги, 7 нафари қурилиш, 7 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш, 31 нафари савдо, 13 нафари санъат ва маданият соҳаларида раҳбар ҳисобланишади. 15 нафар хотин-қиз ҳокимият тизимида, 138 нафари хусусий секторда раҳбар бўлса, 30 нафари маҳалла раисидир.

– Вилоятимизда хотин-қизлар масалалари бўйича жами 1141 нафар бошланғич ташкилотлар мавжуд, – дейди бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Малика Мамадиярова. – Ушбу бошланғич ташкилотлар томонидан хотин-қизларимизнинг манфаати йўлида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айни пайтда вилоятимизда 1991-2020 йиллар мобайнида 208 нафар аёлларимиз ва қизларимиз турли даражадаги давлат мукофотлари ва кўкрак нишонларига лойиқ кўрилган. 

Вилоятда олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсияномалар бериш ва ўқишга қабул қилишни ташкил этиш мақсадида 762 нафар хотин-қизлар рўйхатлари шакллантирилди. Тавсияномага кўра уларнинг 28 нафари талаба бўлишди. 43 нафар хотин-қизларга хотин-қизлар жамоат фонди маблағлари ҳисобидан уй-жойларнинг бошланғич 10 фоизлик бадал маблағи тўлаб берилган бўлса, 310 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида қарийб 4 ярим миллиард сўмга яқин кредит маблағлари ажратилган.

Айни пайтда вилоятда 264 мингга яқин оила мавжуд. Маълумотларга кўра жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2778 та никоҳ қайд этилган. ажрим ёқасига келиб қолган 1067 та оиланинг 952 таси яраштирилган.

Анжуман доирасида вилоятдаги бир гуруҳ хотин-қизлар бошқарма томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

photo_2020-10-30_11-40-27.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда 856 нафар хотин-қиз турли соҳаларда раҳбарлик лавозимида фаолият юритмоқда
Жамият
11:40 / 30:10:2020