Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари "Masdar“ компаниясининг Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 500 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси ”PFI Awards" томонидан Марказий Осиёда йилнинг энг яхши битими, деб топилди.

Қайд этиш жоизки, электр станциясини қуриш лойиҳаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва «Масдар» компанияси ўртасида тузилган шартнома шартлари асосида амалга оширилмоқда.  

Шартнома "Masdar" компаниясига 25 йил давомида электр станциясини молиялаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишни кўзда тутади.  

Лойиҳани амалга ошириш учун 600 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши режалаштирилган. Станция ишга туширилгач, йилига 545 миллион метр куб табиий газ тежалади. Карбонат ангидрид чиқиндиларини 1,1 миллион тоннага камайтириб, йилига 500 минг хонадоннинг истеъмолига тенг бўлган 1,6 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлайди.  

Инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан 2026 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 25 фоизга етказиш бўйича белгиланган вазифаларни ҳал этишга қаратилган.  

Ушбу мукофотни олиш инвестиция лойиҳасининг мураккаблиги ва унинг барча иштирокчиларининг макроиқтисодий ўзгарувчан даврда биргаликдаги саъй-ҳаракатларининг умумжаҳон эътирофидир, дейилади вазирлик хабарида.  

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, PFI (Project Finance International) энг нуфузли мукофотлардан бири бўлиб, ҳар йили Европа, АҚШ, Осиё, Яқин Шарқ ва Африкадаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича энг яхши операциялар учун берилади.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятидаги шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси – Марказий Осиёда йилнинг энг яхши битими деб топилди