Навоий вилоятида жорий йил мактабни битириб ўқишга топширган абитуриентларнинг 71 нафари максимал балл тўплади. Бу ўтган ўқув йилидаги кўрсаткичдан 40 тага, яъни 77,5 фоизга кўп.

Уларнинг 34 нафари Навоий шаҳридаги умумтаълим мактаблари битирувчилари саналади. Жумладан, 11-умумтаълим мактабини тамомлаган 148 нафар ўқувчининг 16 нафари давлат имтиҳонида 189 балл тўплаган. Шунингдек, шаҳардаги 17-мактабдан 4 нафар, 16- ва 12-мактабдан 3 нафардан, 8- ва 19-мактабдан 2 нафардан, 1-, 6-, 7- ва 15-мактаблардан 1 нафардан битирувчи ёшлар ҳам максимал балл олишга муяссар бўлган. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида 71 нафар ўқувчи тестдан юқори балл тўплади