Навоий давлат университетида Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан “Рақамли трансформация: таълим, фан ва жамият” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилди.

Унда юртимизнинг, шунингдек, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Ҳиндистон давлатларининг турли олий таълим муассасаларидан профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ўз илмий маърузалари билан иштирок этди.

Конференцияда замонавий таълим тизимида нейросетлар ва педагогик технологиялар трансформацияси, тарихий, маданий ва маънавий мерос контентлари муаммоси ҳамда сунъий интеллект, таълимда рақамлаштириш жараёнлари, долзарб ижтимоий муаммолар ва фан соҳасидаги рақамли методология каби масалалар муҳокама қилинди. 

Тадбир давомида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, долзарб илмий масалалар юзасидан фикр алмашди.

***

ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилган “Ишбилармон аёл” кўрик танлови саралаш босқичида Навбаҳор туманининг Карвон, Учтут, Бешработ, Қоровултепа, Қалқонота, Янгиобод, Ўзбекистон, Қоражон махаллаларида фаолият олиб бораётган 24 нафар тадбиркор хотин-қиз иштирок этди. 

Дастлаб тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Ҳамкор ташкилотлар, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, баҳолаб борди.

Якуний натижаларга кўра, Янгиобод маҳалласида фаолият олиб бораётган тадбиркор Латофат Орипова, Карвон маҳалласида фаолият олиб бораётган тадбиркор Ҳуррият Зокирова ва Ўзбекистон маҳалласида фаолият олиб бораётган тадбиркор Зилола Жўрақулова танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Танловда иштирок этган ишбилармон аёлларга партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

***

Навоий иссиқлик электр станциясида ўта муҳим тоифаланган объектлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг режаси доирасида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда узлуксизликка эришиш, ходимларнинг фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишда самарали ҳаракатини таъминлаш мақсадида ўтказилган ўқув уч босқичда олиб борилди.

– Мазкур кўргазмали тактик ўқув машғулотларимизга барча куч тузилмалари жалб этилди, – дейди “Навоий ИЭС” АЖ Хавфсизлик ва тартибот бўйича директори Насрулло Эргашев. – Тадбир жараёнларида тоифаланган объектларда фавқулодда ҳолат юз берганда ҳамкорликдаги куч тузилмалари билан биргаликда тўғри ҳаракатланишда шахсий таркибнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамлаб олинди.

Абдували Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда