Кармана туманидаги 3-умумтаълим мактабининг филиалида янгидан бунёд этилган спорт зали биноси фойдаланишга топширилди.

Спорт зали “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1,2 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилди.

***

Навоий вилояти ҳудудий ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 3-курс курсантлари битирув малакавий иши олди амалиётини ўташга киришди. 

Шу муносабат билан курсантлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ташкил этилган тадбир аввалида сўзга чиққанлар битирувчиларнинг академияда олган билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, устозлар малака ва кўникмаларидан ибрат олишга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. 

Йиғилишда амалиёт давридаги шахсий хавфсизлик чоралари, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя этиш бўйича тегишли йўриқномалар ҳамда курсантларга амалиёт дастурини муваффақиятли бажариши, амалиёт фаолиятига тааллуқли кўникмаларни шакллантириши, мутахассислик бўйича мустаҳкам касб маҳоратини эгаллаши бўйича кўрсатмалар берилди.

Тадбир сўнггида яхши натижаларга эришган бир гуруҳ курсантлар ва уларнинг ота-оналарига ИИВ академияси ҳамда вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

***

Навоий вилояти “Қизлар овози”, “Қизларжон” клублари, вилоят Ёшлар технопарки, вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, “Саодат сари” ижтимоий кўмак маркази, “Мададкор ёшлар” маркази, “Зиёкор” аёллар ва ёшлар маркази ҳамкорлигида “Зиёли қизлар” лойиҳаси доирасида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Тадбир “Ўзбекистон – 2030” стартегиясида илгари сурилган ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш, 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йили давлат дастури доирасида ёш хотин-қизларни жамиятда ўз ўринларини эгаллаши учун кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди. 

Унда вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Гулсанам Норова, “Саодат сари” ижтимоий кўмак маркази раҳбари Шалола Шокирова лойиҳа асосида ўқитилаётган қизларга “Устоз-шогирд” анъанаси асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар беришди. 

***

Қизилтепа туманидаги Сўфиён маҳалласида “Обод хонадон– обод кўча– обод маҳалла” мезонлари асосида аҳолига етказилаётган электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида ҳудуддаги 460 та эски сим ёғочлар бетон устунларга алмаштирилиб, 12,5 км тармоқлар янгиланади ҳамда қўшимча 2 та трансформатор ўрнатилади.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда