Учқудуқ туманидаги “Айтим” маҳалласида “Само юлдузлари” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 50 нафар кичкинтойни ўз бағрига олди.

Муассасада таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади, ўнга яқин тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Бу ерда 6 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Учқудуқ туманида 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг боғчага қамровини ошириш мақсадида 35 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 18 таси уй боғчалари ҳисобланади.

* * *

Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида улгуржи савдо товар айланмаси 1 451,4 миллиард сўмни ташкил этди.

Шундан 389,1 миллиард сўми йирик корхоналар, 1 062,3 миллиард сўми микрофирма ва кичик корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Бу кўрсаткич 2021 йилнинг январь-июль ойларига нисбатан 15,4 фоизга ўсган.

* * *

Нурота туманида 35 та маҳалланинг 18 050 та истеъмолчиси суюлтирилган газ билан таъминланади. Уларга 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми даврида суюлтирилган газ етказиб бериш режасига кўра, жорий йилнинг 4-чораги ва 2023 йилнинг 1-чорагида 1 079 тонна 760 кг суюлтирилган газ етказиб берилиши кўзда тутилган.

Йил бошидан буён эса туман истеъмолчиларига 1 631 тонна 360 кг суюлтирилган газ етказиб берилди.

Маълум қилишларича, бир кунда 420 та маиший баллонда 8400 кг суюлтирилган газ тарқатилади. Йил бошидан буён истеъмолчилар сони 130 тага ортган. Улар билан тегишли тартибда шартнома имзолаб, маиший газ баллон ва маҳсулот хариди учун ID -карта тақдим қилинди. Бундан ташқари, истеъмолчиларга 319 та маиший баллон орқали "айланма" усулда хизмат кўрсатилмоқда.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари - қисқа сатрларда