Навоий вилояти ҳокими академик унвонига сазовор бўлди
Навоий вилояти ҳокими Турсунов Қобулжон Бекназарович илмий йўналишдаги изланишлари, қолаверса, вилоятда маънавий-маърифий ишларни янада юксалтиришга қўшган ҳиссаси учун Турон Фанлар академиясининг академиги даражасига эришди.
Қ.Турсуновга илмий унвонни Турон Фанлар Академиясининг Навоий вилояти бўлими раҳбари Камол Йўлдошев топширди.
ЎзА