Бу йил ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси томонидан “Навоий ижодида миллий давлатчилик ва ҳуқуқ масалалари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда депутатлар, профессорлар, навоийшунос олимлар ва ёшлар буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида муҳим ўрин тутишини таъкидладилар. У ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этган.  

Эътироф этилганидек, буюк аждодимиз нафақат илмий-ижодий, балки миллий давлатчилик ва адолатли жамият барпо этиш борасидаги фаолияти билан ҳам жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган. Навоий асарларида давлатчилик асослари, инсон ҳуқуқи масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, фаровон жамият, адолатли бошқарув ғоялари акс этган.  

Тадбирда сўзга чиққан навоийшунос олим Олимжон Давлатов Алишер Навоий давлат арбоби сифатида фаолият юритганида ҳам, шоир ва мутафаккир мақомида сара асарлар битганида ҳам, у зотнинг асосий мақсади, аввало, инсоннинг мукаррамлигини улуғлаш ҳамда инсон манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдан иборат бўлганини таъкидлади.  

Мунозаралар давомида Навоий асарларидаги миллий ва умуминсоний ғоялар, адолатли фуқаролик жамиятини қуриш борасидаги қарашлар бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган халқпарвар сиёсатга мафкуравий асос экани қайд этилди.  

Парламент ёшлари ҳам сўз олиб, Навоийнинг бой меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/sxR2FfxJtfs?si=-lHa4m6WF1GA_fL2" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий ижодида давлатчилик ва ҳуқуқ масалалари (+видео)