Айни кунларда "Навоий" ИЭСнинг қуввати 450 МВт бўлган буғ-газ қурилмасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида таъмирлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Қурилманинг барча қисмлари мутахассислар томонидан назоратдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Таъмирлаш ишлари станциянинг 150 нафар, “Mitsubishi” компаниясининг (Япония) 13 нафар малакали мутахассислари томонидан бажарилмоқда.  

Бу ишлардан кўзланган мақсад энергоқурилмаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш орқали истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб беришдан иборатдир.  

Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, мазкур буғ-газ қурилмаси Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилда ишга туширилган бўлиб, дунёнинг энг сўнгги технологиялари асосида бунёд этилган.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Навоий" ИЭСнинг қуввати 450 МВт бўлган буғ-газ қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда