Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган ва янгидан бунёд этилган “Навоий” чегара божхона постини қайта реконструкция қилиш давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган эди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда ташқи сиёсатда қўшни давлатлар билан фаол тарзда олиб борилаётган ўзаро дўстлик, яқин қўшничилик ва ҳамкорлик алоқалари чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар ва транспорт воситалари оқимининг ошишида ҳам яққол намоён бўлмоқда. 

Аҳамият беринг, биргина Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги чегара ўтказиш пунктлари орқали 2024 йилда кунига ўртача 31 минг нафардан зиёд, йилига эса салкам 11,4 миллион нафар йўловчи ўтиб-қайтган. 

Хусусан, “Навоий” чегара божхона пости ёпилгунига қадар, яъни 2022 йилнинг ўзида бу ердан бир йилда ўртача 1 миллион нафар йўловчи ҳаракатланган. 

Айни рақамлар автотранспорт воситалари мисолида кўрилса, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасида ўтган йилда 1 миллион 213 мингдан ортиқ юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланган. Бу рақам 2023 йилга нисбатан 27 фоизга ошган. 

Замонавий қиёфадаги “Навоий” чегара-божхона постида фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитларга эга кенг ва ёруғ заллар, автобус ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда уларда ҳаракатланаётган йўловчилар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган. 

Табиийки, янги постнинг ўтказувчанлиги ҳам ошди. Илгари бу ердан кунига ўртача 5 минг йўловчини ўтказиш мумкин эди, ҳозир бу рақам 15 мингга етди. 

Шунингдек, пост орқали енгил автотранспорт воситаларини ўтказиш имконияти ҳам 4 баробарга ошиб, кунига 600 та енгил автомашиналар эмин-эркин ҳаракатлана олади. 

Божхона постига туташ ҳудудда бир вақтда 500 дан ортиқ енгил автотранспорт воситалари, 100 дан ортиқ автобусларни қабул қилиш имкониятига эга замонавий автотураргоҳ барпо этилиб, унда халқаро йўналишда ҳаракатланаётган автобус ва енгил автотранспорт воситалари, шунингдек маҳаллий йўналишдаги жамоат транспортлари ҳамда такси хизматлари йўлга қўйилган. 

Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида “Навоий” чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XtEbLq4GXe8" title="“Navoiy” chegara bojxona posti ikki yillik tanaffusdan soʻng qayta ochildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоий” чегара божхона пости икки йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди (+видео) 