Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-турида «Металлург» — «Навбаҳор», «Олимпик» — «Андижон» жамоалари ўзаро рақобатлашди.

Бекобод шаҳрида ўтказилган «Металлург» ва «Навбаҳор» ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди ва жамоалар ўз ҳисобига 1 очкодан қўшиб олди. Бунинг натижасида «Навбаҳор» 16 очко билан биринчи ўрнини янада мустаҳкамлаган бўлса, «Металлург» 5 очко билан сўнгги поғонада қолди.

Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтган «Олимпик» ва «Андижон» тўқнашувида бир нечта вазиятлар юзага келган бўлса ҳам, дарвозалар ишғол қилинмади ҳамда дуранг қайт этилди. Ушбу ўйиндан кейин андижонликлар 14 очко билан 4-ўринда қолди. «Олимпик» клуби икки ўйин кам ўтказган ҳолда 9 очко билан 10-поғонага кўтарилиб олди.

Бугун, 25 май куни Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган «Насаф» — «Динамо», «Пахтакор» — «Қизилқум» баҳслари бўлиб ўтади. Хар икки учрашув бир хил вақтда, соат 19:00 да бошланади.

Маълумот учун, агарда «Насаф» ўз майдонида ўтадиган бугунги ўйинда ғалаба қозонса, Суперлига чемпионатининг биринчи поғонасига кўтарилиб олади. Улар ҳисобида ҳозирда 15 очко мавжуд.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Навбаҳор» очко йўқотди, «Насаф»да пешқадам бўлиш имконияти бор