Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “World Boxing” ташкилоти кубоги учинчи босқичи ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Элшод Расулов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақада 1 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур нуфузли мусобақада юртдошимиз Навбаҳор Ҳамидова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди ва ушбу медаль мамлакатимиз хотин-қизлари орасида “World Boxing” ташкилоти кубогидаги биринчи олтин медаль сифатида тарих зарварақларига битилди.

Шунингдек, мусобақа давомида Феруза Казакова, Азиза Зокирова, Соҳиба Рўзметова ва Олтиной Сотимбоева бронза медали билан тақдирланди.  

Боксчи қизларимизнинг ушбу муваффақияти замирида мамлакатимизда аёллар спортини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ётибди. Бунинг самарасида ўзбек аёллари аввалари иштирокини тасаввур қилиб бўлмайдиган спорт турларида шоҳсупага кўтарилмоқда ҳамда мамлакатимиз шарафини дунё узра юксалтирмоқда. Бугун Диёра Келдиёрова, Светлана Осипова, Афруза Ҳамдамова каби мамлакатимиз спорти тарихида янги саҳифа очаётган спортчи қизларимиз қаторига Навбаҳор Ҳамидова ҳам қўшилди. Унинг сўнгги йилларда қўлга киритаётган улкан муваффақиятларига барча ҳавас қилмоқда.

Боксчи қизимиз Н.Ҳамидова 2001 йил 7 февраль куни Самарқандда таваллуд топган. Болалик даврларидан боксга бўлган қизиқиши туфайли у мазкур йўналиш бўйича тўгаракларда шуғуллана бошлади. Туман ва вилоят миқёсидаги мусобақаларда тобланган Навбаҳор 2019 йилда Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига айланди ва мураббийи Элшод Расулов қўл остида турли ёш тоифаларидаги мамлакат биринчиликларида 5 маротаба ғалаба қозонди.

Миллий мусобақаларда тобланган Навбаҳор 2019 йил Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқиб, ўзининг халқаро миқёсдаги илк медалига сазовор бўлди. Сўнгра 2021 йил Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида иккинчи, Россияда ўтган ҳарбийлар ўртасидаги дунё биринчилигида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

2022 йил Иорданиянинг Амман шаҳри мезбонлик қилган катталар ўртасида ва 2023 йил январь ойида Таиландда ўтган 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Орадан бир  йил ўтиб, Ҳиндистонда ташкил этилган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори бўлди. 2024 йил Таиланднинг Бангкок шаҳрида 2024 йилги Париж Олимпиадаси йўлланмаси учун ўтказилган лицензион турнирда ғолиб бўлиб ва “Париж-2024” Олимпия ўйинларида қатнашди.  

Навбаҳор Ҳамидова учун жорий йилги спорт мавсуми улкан муваффақиятларга бой ўтмоқда. Боксчи қизимиз дастлаб  Сербиянинг Ниш шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди ва бу орқали у катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиққан ўзбекистонлик ягона аёл-спортчига айланди. Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган "Thailand Open" халқаро турнирида бронза медали билан тақдирланди.

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “World Boxing” ташкилоти кубогида эса Н.Ҳамидова Ангелсен Маделеиенени (Норвегия), Беатриз Оливеирани (Бразилия), Морелле Маккейнни (АҚШ) йирик ҳисобда енгиб, финал босқичига йўл олди. Ҳамюртимиз мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Олимпиада ва уч карра жаҳон чемпиони, туркиялик Бусеназ Сурменелини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мазкур тоифадаги мусобақада олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди.  

Ҳа, Навбаҳор Ҳамидова бу йилнинг ўзида мамлакатимиз аёллар бокси тарихида икки йўналишда зафар қучган спортчи бўлди. Умид қиламизки, спортчимиз бу каби улкан марраларни забт этишда давом этади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навбаҳор Ҳамидова Ўзбекистон аёллар бокси тарихида янги саҳифа очди